Президент мактабига энг кўп ўқувчи қайси тумандан қабул қилинди?

Президент мактабига энг кўп ўқувчи қайси тумандан қабул қилинди?

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг “Facebook”даги саҳифасига Тошкентдаги Президент мактабларига қайси туман мактабларидан кўпроқ ўқувчилар қабул қилингани тасвирланган жадвални жойлаштирди.

“Президент мактабларига ўқувчиларни саралашда давлатимиз раҳбари томонидан танловни адолатли ўтказиш энг муҳим вазифалардан бири деб белгилаб берилган эди.

Тошкент шаҳридаги Президент мактабига энг кўп ўқувчиси қабул қилинган мактабларнинг биринчи 6 тасидан 3 таси Сергели туманидан эканлиги ҳам ушбу танлов адолатли ўтганлигини кўрсатади.

Энг кўп ўқувчилари қабул қилинган мактаблар раҳбариятига ва ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

П.С. Қолган мактаблардан 3 нафар ва ундан кам ўқувчилар қабул қилинган”, дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!