Помпео COVID-19 келиб чиқишини Хитой лабораторияларига боғлади

Помпео COVID-19 келиб чиқишини Хитой лабораторияларига боғлади

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео коронавирус пандемияси ХХР лабораторияларида юзага келган бўлиши мумкин мазмунида тарқалган тахминларни тасдиқловчи маълумотни эълон қилди.

Помпео ўз баёнотини ушбу ҳафтада коронавирус пандемияси сабабларини ўрганиш ва бу борада суриштирув ўтказиш учун Хитойга етиб борган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инспекторларига йўллади.

"АҚШ ҳукумати бугун 2019 йилда Хитой давлат лабораториялари фаолияти ичида юз берган янги маълумотлар ҳақида хабар беришмоқда", - дейилади Помпеонинг ёзма баёнотида. Жумладан, унинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.

Бундан ташқари, институтда камида 2016 йилдан бошлаб COVID-19 билан 96% га ўхшаш бўлган RaTG13 кўршапалакларида коронавирус ўрганилган. Унинг сўзларига кўра, институт вируснинг эҳтимолий "юқумлилиги ёки ўлим ҳолатларини ошириши бўйича ўтказилган тажрибалар" борасида ҳисобот тақдим этмаган.

Вирусология институти ҳарбий тадқиқотлар билан боғлиқ, дея таъкидлаган яна Помпео. "Узань вирусология институти фуқаролик институти сифатида тақдим этилишига қарамай, у Хитой ҳарбийлари билан материаллар чоп этишда ва махфий лойиҳаларда ҳамкорлик қилган", - дейилади Помпео баёнотида.

"COVID-19 пандемияси олдини олиш мумкин эди. Ҳар қандай масъулиятли давлат инфекция авж олганидан бир неча кун ўтгач Уханьга соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон экспертларини таклиф қилган бўлар эди", - деган Помпео.

У яна бир карра БССТ экспертларига барча объектларга, лаборатория маълумотларига, ходимларга, гувоҳларга ва шикоятчиларга йўл очиб беришга чақириб қолган.

АҚШ бундан олдин ҳам коронавирус хитой лабораторияларида пайдо бўлган бўлиши мумкин, деган тахминларни билдириб келган, аммо шу вақтгача ўз сўзларига далилларни келтирмаган эди.

Помпеонинг ҳозирги таъкидлари ҳам ҳужжатлар билан далилланмаган. Хитой бу айбловларни рад этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!