Польша Украинага қўшин киритадими?

Польша Украинага қўшин киритадими?

Киевнинг янада заифлашиши билан Америка Қўшма Штатлари Польшани Украинага қўшин юборишга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақда польшалик сиёсатшунос Лешек Сикульский таъкидлаган.

“Aгар Украина кучсизланса, америкаликлар Киевга бевосита ёрдам бериш учун Польша ҳукуматига босим ўтказади. Ўзингизга савол беринг, биз буни хоҳлаймизми, бугун урушга киришга тайёрмизми”, - дейилади хабарда.

Олимнинг сўзларига кўра, Варшава Шарқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўра бошлаган. Унинг сўзларига кўра, буни мамлакатда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди.

“Ватанни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Бу қонун шошилинч ҳарбий хизматни тиклайди ва, албатта, назарий жиҳатдан аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилади”, - дейди сиёсатшунос.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!