Покистонда муссон ёмғирлари сабаб ҳалок бўлганлар сони 1600 нафардан ошди

Покистонда муссон ёмғирлари сабаб ҳалок бўлганлар сони 1600 нафардан ошди

Покистон Миллий Табиий офатларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, 14 июндан бери давом этаётган ёмғирлар туфайли 1638 киши, жумладан 588 бола ва 332 аёл ҳалок бўлган, 12 865 киши жароҳатланган.

Ёмғирлар туфайли 2 миллион 49 минг 482 уй зарар кўрган, шундан 824 минг 169 таси бутунлай вайрон бўлган.

Сув балоси туфайли 13 минг 74 километр йўл ва 392 кўприк вайрон бўлган, бир миллион 103 минг 800 та уй ҳайвонлари нобуд бўлган.

Ёмғирлардан 33,4 миллион киши жабр кўрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!