Петербургда ўзбекистонлик фуқаро Жанубий Корея элчихонаси ходимининг ҳамёнини ўғирлади

Петербургда ўзбекистонлик фуқаро Жанубий Корея элчихонаси ходимининг ҳамёнини ўғирлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Жанубий Корея элчихонаси ходимининг ичида минг доллар бўлган ҳамёнини ўғирлади, деб хабар беради Sputnik.

Ўғрилик 15 август куни содир этилган. Ҳамёни йўқолган аёл зудлик билан полицияга хабар берган. У пули йўқолганини Невский шоҳ кўчасидаги кафеда сезиб қолган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. У Петербургда монтажчи сифатида фаолият юритган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!