Песков Британиянинг Украинага бераётган танклари ёниб кетишини айтди

Песков Британиянинг Украинага бераётган танклари ёниб кетишини айтди

Буюк Британия томонидан етказиб берилиши режалаштирилаётган "Challenger 2" танклари ҳам бошқалари каби ёниб кетади, махсус операция мақсадларига эришилади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Махсус ҳарбий операция давом этади. Бу танклар ҳам худди қолганлари каби ёнмоқда ва ёнишда давом этади. Махсус ҳарбий операциянинг мақсадларига эришилади ва улар амалга оширилади”, - деди Песков.

Aввалроқ Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг идораси Буюк Британия яқин ҳафталарда Украинага 14 та "Challenger 2" танкини топширишини, яқин кунларда украиналик ҳарбийларни улардан фойдаланишга ўргатиш бошланишини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!