Пекин аэропортларида қум бўрони сабаб 428 рейс бекор қилинди

Пекин аэропортларида қум бўрони сабаб 428 рейс бекор қилинди

Пекин аэропортлари қум бўрони туфайли 428 рейсни бекор қилишга мажбур бўлди. 

Хабарга кўра, 15 март куни пойтахт аэропортида 1141 рейс амалга оширилиши керак эди. Шундан 247 таси бекор қилинган. Шунингдек, Дасин халқаро аэропортида режалаштирилган 846 рейсдан 181таси бекор қилинди.

Бўрон шаҳар ичидаги транспорт ҳаракатланишига ҳам муаммо туғдирмоқда. Пекин йўлларида тирбандликлар вужудга келган. 1000 метрдан нарини кўришни имкони йўқ.

Шу сабабли, Хитой ҳукумати аъзолари Пекинни хавф даражаси бўйича «сариқ» ҳудуд деб эълон қилди. Фуқаролар очиқ ҳавода тадбирлар ўтказмасликка, шунингдек, ўта зарурат бўлмаган ҳолатда биноларни тарк этмасликка чақирилмоқда.

Метеорологларнинг таъкидлашича, бўрон Хитойнинг бошқа шимолий ҳудудларига ҳам етиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!