Павел Дуровдан Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига урушда қатнашмаслик ҳақида хабарлар жўнатиш сўралди

Павел Дуровдан Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига урушда қатнашмаслик ҳақида хабарлар жўнатиш сўралди

«СНГ Главное» Telegram-канали Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровга мурожаат қилиб, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига огоҳлантирувчи билдиришномалар юборишни сўради.

«Сизга Россиядаги сўнгги воқеалар муносабати билан мурожаат қилмоқдамиз. Яъни сафарбарлик билан боғлиқ вазият туфайли. Биласизки, Россияда Марказий Осиё мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирларини ‘кўнгиллилар’ сафига жалб қилиш учун фаол пропаганда ва уринишлар олиб борилмоқда. Уларнинг кўпчилиги маълумоти кам одамлар, уларни алдашмоқда, баъзиларни эса пул ёки фуқаролик бериш ҳақидаги ваъдалар билан ўз томонига оғдирмоқда. Яна шундай ҳолатлар ҳам бўляптики, уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, ўзлари тўп еми сифатида қизғин уруш бораётган нуқталарга юборилмоқда!» — дейилади мурожаатда.

Павел Дуровдан иккала томондан ҳам одамлар ҳаётларини сақлаб қолишда ёрдам сўрашган. «Сизнинг жамоангиз пандемия чоғида хабарномалар жўнатиб, мамлакатлар билан аъло даражада ишлаганини биламиз», — дея Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига икки хил — ўзларининг она тилида ва рус тилида хабарномалар жўнатилишини ташкиллаштиришда ёрдам сўралган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!