Озода Нурсаидованинг концертига чипта олиб қўйган фуқарога пуллари қайтарилди

Озода Нурсаидованинг концертига чипта олиб қўйган фуқарога пуллари қайтарилди

Истеъмолчи Ф.А. жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида жойлашган “Халқлар дўстлиги” саройи кассасидан хонанда Озода Нурсаидованинг яккахон концерти учун 4 та чипта харид қилиб, унга 600 000 сўм тўлади. Аммо пандемия шароити туфайли 8 апрель куни ўтказилиши режлаштирилган мазкур концерт қолдирилди.

Истеъмолчи уни пулини қайтариб олишда бирмунча қийин аҳволга тушди: “Халқлар дўстлиги” саройи кассаси ёпилган, шу сабабли пулини қаердан олишни билмай қолди.

Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефонига мурожаатини қолдирди, дея хабар бермоқда Агентлик.

Мурожаат Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Чипта учун тўланган пул маблағлари “Ozoda-Nur” МЧЖ томонидан истеъмолчининг пластик карточкасига тўлиқ ўтказиб берилишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан, товарни қайтариб олиш, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим, дейилади хабарда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!