«Овқатини ичиб, чойини ичиб, кейин қонини ҳам ичиб кетаяпти». Зойир Мирзаев боғчалардаги текширувлар ҳақида гапирди

«Овқатини ичиб, чойини ичиб, кейин қонини ҳам ичиб кетаяпти». Зойир Мирзаев боғчалардаги текширувлар ҳақида гапирди

Бугун вилоят ҳокимлигида Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси фаолиятига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят ҳокими бошқарма бошлиғи Асрор Алимардоновни масъулиятсизликда айблаб, боғчалардаги ортиқча текширувлар ҳақида гапирди.

«Бугун ҳамма туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарлари бўшатилади. Бундан кейин бўлим раҳбарларига ҳокимлар тавсия беради. Ишлайман деган раҳбар келиб, ўзини дастури ва таклифи билан бизни таништиради»,- дейди Зойир Мирзаев.

Ҳокимнинг айтишича, ҳудудлардаги боғчаларда текширувчилар жуда кўп бормоқда. Аммо борадиган текширувчилар (бошқарма ходимлари назарда тутилган) боғчага ёрдам эмас, зарар келтирмоқда.

«Овқатини ичиб, чойини ичиб, кейин қонини ҳам ичиб кетаяпти»,- дейди вилоят ҳокими.

Йиғилишда қатнашган «Nasafnews» мухбирининг хабар беришича, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва бошқарма бошлиғи Асрор Алимардонов жиддий танқид остига олинган. Бу икки раҳбар танқидий йиғилиш ҳақидаги хабарномани туманларга етказмаган. Оқибатида Қарши шаҳар ва Чироқчи тумани, Шаҳрисабз шаҳридан кўплаб богчалар мудиралари йиғилишга келмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!