Осиё ўйинлари якунланди! Бешинчи ўринни эгалладик!

Осиё ўйинлари якунланди! Бешинчи ўринни эгалладик!

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган Осиё Ўйинлари Ўзбекистон учун яна бир олтин медаль билан якунига етди. 
Эркаклар ўртасидаги 90 кг. вазн тоифасида иштирок этган Камолиддин Холмаматов финал жангини ўтказди. Ватандошимиз ҳал қилувчи баҳсда Умед Ҳасанбеков билан жанг олиб бориб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Ушбу олтин медаль самбо спорт турида дастлабкиси бўлди. Бунгача самбочиларимиз кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги олтин медаллари сони 21тага етди. Шунингдек, ҳисобимизда "кумуш"лар сони 24та, "бронза"лар эса 25тани ташкил қилди. Жами — 70та медаль.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон делегацияси 5-ўринни эгаллади. Мамлакатимизни фақатгина Хитой, Япония, Жанубий Корея ва мезбон — Индонезия ортда қолдирди. Эрон, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Қозоғистон каби кучли делегациялар ортда қолдирилди.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!