Осиё ўйинлари. Ўзбекистонда иккинчи олтин!

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонда иккинчи олтин!

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг 4-куни давом этмоқда. 

Таэквандочи Никита Рафалович ярим финал баҳсида иорданиялик рақиби Элшарабати Солиҳни қийинчилик билан мағлуб этиб финалга йўлланма олган эди. 

Никита Рафалович финал жангини ҳам ўтказди ва унда жанубий кореялик рақиби Ли Хва Жунни 21:18 ҳисобида мағлуб этиб 2018 йилги Осиё ўйинларининг ғолибига айланди. 

Маълумот ўрнида, Рафалович мусобақада -80 кг вазн тоифасида иштирок этди.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!