Осиё ўйинлари. Ҳасанбой Дўстматов финалда

Осиё ўйинлари. Ҳасанбой Дўстматов финалда

Бугун, 29 август куни ўзбекистонлик боксчилар Осиё ўйинлари-2018 мусобақасининг ярим финал босқичида жангларини ўтказмоқдалар. 

Жумладан, 49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўстматов хитойлик Ву Жонглинга қарши жанг ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа финалига йўлланма олган тўртинчи ўзбек боксчисига айланди. 

Аввалроқ Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов ва Бобоусмон Ботуров мусобақа финалига йўлланма олган эди. 

Бугун яна уч нафар боксчиларимиз ярим финалда жангларини ўтказадилар. 

16:45. 56 кг. Миразизбек Мирзахалилов – Сунан Аморагам (Индонезия)

17:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров – Дайсуке Нариматсу (Япония)

17:45. 75 кг. Исроил Мадримов – Феликс Марсьял (Филиппин).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!