Ортиқхўжаев матбуот хизмати раҳбари: Биламан, янги жойда осон бўлмайди

Ортиқхўжаев матбуот хизмати раҳбари: Биламан, янги жойда осон бўлмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг янги раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев ОАВ билан қандай қилиб самарали иш олиб бориши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Маҳмудхўжаевнинг ўзи айтиб берганидек, унинг янги ишга тайинланиши ҳақидаги хабар тарқалгач, танишлар уни табриклай бошладилар, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали.

"Улар менга "энг ношукур ишда ва лавозимда муваффақият тилашди", - деди у ва бу лавозим отувга ҳукм қилинганлар учун дея ҳазил билан қўшиб қўйди.

Бироқ, у қийинчиликларга қарамай, Тошкент шаҳри манфаати учун ишлашни хоҳлашини тан олди.

“Мен ўз ишимда минимал ва максимал вазифаларни белгиладим. Минимал вазифа - бу ҳокимият матбуот хизматининг иши, бу ерда аллақачон иш олиб борадиган жамоа шаклланган, кўп нарсага эришган ва менинг вазифам - бу давлат ҳокимияти идоралари ва маҳаллий ҳокимликларнинг ҳудудий матбуот хизматлари ишини ташкил этиш ва уларга ёрдам бериш, уларнинг фаолиятини Тошкент ахборот ҳудудига интеграция қилиш. Максимал вазифа: ўз лавозимим - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот котиби ва ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан келиб чиққан ҳолда, журналистлар ва блогерларнинг қарашлари ва нашрларига қарамай, биз биргаликда ишлашимиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз, фикрларимизни ҳисобга олишимиз, ривожланиш тенденцияларини башорат қилишимиз керак", - деди у.

"Биз ўз жамоамиз билан тезда ишлашга ҳаракат қиламиз, алоқа каналлари мавжуд, биз буларнинг барчасини жамлаймиз ва бу шаҳарни ривожлантириш учун энг яхши усул бўлади деб ўйлайман", - дея якунлади матбуот хизмати раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!