Организмни шамоллашдан ҳимояловчи 10 маҳсулот

Организмни шамоллашдан ҳимояловчи 10 маҳсулот

1. САРИМСОҚПИЁЗ

Иммун тизимини мустаҳкамлайди, организмга вируслар билан курашиш учун ёрдам беради. Бир бўлак саримсоқпиёзни чайнаш ёки бўлакчаларга бўлиб ейиш мумкин. У майдаланганда бактроцид антибиотик аллицин ажралиб чиқади ва оғиз бўшлиғи ҳамда ичакларни бактериялардан тозалайди.

Саримсоқпиёз шамоллашниолдини олиш ва айрим асоратларни кетказиш учун ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир кунда бир дона саримсоқпиёз бўлагини истеъмол қилиш кифоя.

2. ҚИЗИЛ БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ

Таркибида цитрусларга қараганда кўпроқ С витамини мавжуд бўлиб, иммунитетни мустахкамлайди.

3. БРОККОЛИ

А, С , Е витаминлар манбаи бўлиб, иммун тизимини фаоллаштиради

4. НАМАТАК

С витамини манбаси бўлиб, яллиғланишга ва инфекцияларга қарши курашиш ҳусусиятига эга

5. КЛЮКВА

А, В, С ва К витаминларига бой. Яллиғланишга қарши воситадир.

6. АСАЛ

Терлатувчи ҳусусиятга эга. Организмни курашувчанлигини оширади.

7. САБЗИ

Таркибида А витамини мавжуд бўлиб, организмнинг шамоллаш ва инфекцион касалликларига қарши курашиш қобилиятини оширади.

8. ЙОГУРТ ВА КЕФИР

Организмдаги микрофлорани мустаҳкамлайди, иммунитетни фаоллаштиради.

9. СУВ

Организмнинг курашувчанлик қобилиятини оширади, моддалар алмашинуви жараёнини назорат қилади.

10. БАЛИҚ ВА ДЕНГИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ

Таркибида рух моддаси бўлиб, шамоллашнинг бошланғич белгилари билан курашишга ёрдам беради.

Ширинхон Сиддиқхужаева тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!