Орбан Украинадаги можаро 2025 йил охиригача тугайди деб ўйлайди

Орбан Украинадаги можаро 2025 йил охиригача тугайди деб ўйлайди

Агар уруш эмас, тинчлик тарафдори бўлган номзодлар 2024 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган Европа парламенти ва ноябрь ойидаги АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинадаги можаро 2025 йил охиригача ҳал бўлиши мумкин.

“ТАСС”нинг хабар беришича, бундай фикрни Венгрия бош вазири Виктор Орбан айтиб, Украинада жанговар ҳаракатлар давом этиши тарафдорларини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

Орбаннинг фикрича, агар тинчликка интилаётган сиёсий кучлар Европа парламенти сайловларида муваффақият қозонса, “Европадаги ҳарбий қарорлар секинлашиши, тўхтатилиши ва ҳатто бекор қилиниши мумкин”. "Америкада яна бир сайлов бўлиб ўтади, у ерда урушга номзод ва тинчликка номзод бўлади. Агар тинчликсевар номзод ғалаба қозонса, биз Америкадан ёрдам оламиз", - деди Орбан. АҚШнинг амалдаги президенти, демократ Жо Байден ва тинчликпарвар - ўзидан олдинги республикачи Дональд Трамп Оқ уйга қайтишни хоҳлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!