Оқдарёдаги қабристон ёниб кетди

Оқдарёдаги қабристон ёниб кетди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи икки фуқаро С.Н ва Ў.Н нинг эҳтиётсизлиги сабаб қабристон ёнғин остида қолган. Бу ҳақида туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, С.Н. ва Ў.Н.  томонидан қабристондаги турли чиқиндиларнинг ёқиб юборилиши натижасида катта ёнғин келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан хуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!