Олимлар майялар цивилизацияси ҳалокатининг дастлабки сабабини маълум қилди

Олимлар майялар цивилизацияси ҳалокатининг дастлабки сабабини маълум қилди

Маълум бўлишича, Майя цивилизацияси давомий қурғоқчилик туфайли заволга юз тутган. Ёғингарчилик камайиб, ҳавонинг намлик даражаси 7 фоизга тушган.

Кембриж университети олимлари сув таркибидаги изотопларни ҳисоблаш методини кашф қилган. Ушбу метод ёрдамида тадқиқотчилар цивилизациянинг сиёсий ва иқтисодий таназзулининг сабабларини аниқлаган. Олимлар Чичанканаб кўлининг тубини тадқиқ қилиш давомида ҳудудда қурғоқчилик бўлгани ҳақида хулоса қилган. Тадқиқотлар Юкатан яримороли ва Мексиканинг жанубий ҳудудларида 5 марта йирик қурғоқчилик бўлгани, уларнинг ҳар бири ўнлаб йиллар давом этганини аниқлаган. Бу ҳолат минтақада урушларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!