Германияда коалиция ҳукумати тўғрисидаги битим имзоланди. Унга кўра, икки ҳафтадан сўнг Олаф Шольц канцлер лавозимига киришади
Германиянинг учта партияси — Германия социал-демократик партияси, "Яшиллар" ва "Эркин демократлар" коалиция тузишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Германия социал-демократик партияси аъзоси Олаф Шольц янги канцлер этиб тайинланди. Унинг сайланиш жараёни тахминан икки ҳафта ичида, 8 декабрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Der Spiegel нашрининг ёзишича, "Яшиллар" ҳамраиси Анналена Бербок Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайди. Илгари у бир неча бор "Шимолий оқим 2" газ қувури қурилишига қарши чиққан эди. Эркин демократлар раҳбари Кристиан Линднер янги молия вазири бўлиши айтилган.
63 ёшли Олаф Шольц сўнгги уч йил давомида Ангела Меркель ҳукуматида канцлер ўринбосари ва молия вазири лавозимларида ишлаган.
Германияда сайловлар 26 сентябрь куни бўлиб ўтди. Германия социал-демократик партияси, "Яшиллар" ва "Эркин демократлар" ўртасидаги коалиция музокаралари октябрь ойи охиридан бери ўтказилмоқда.
Меркель вакили бўлган ХДИ/ХИИ блоки 2005 йилдан бери биринчи марта ҳукмрон коалиция таркибига кирмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.