Оиласини ваҳшийларча ўлдирган ўсмир 253 йилга қамалди

Оиласини ваҳшийларча ўлдирган ўсмир 253 йилга қамалди

2015 йилда содир этилган даҳшатли қотиллик иши ўз ниҳоясига етди. Суд қарорига кўра, акаси Роберт билан ота-oнаси ҳамда 3 та вояга етмаган гўдакларни ўлдирган 19 ёшли Майкл Бевер 253 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бундан ташқари, унга яна 13 ёшли синглисига ташлангани (мўъжиза сабабли тирик қолган) 23 йил қўшиб ҳам берилди.

Маълумотларга қараганда, буларнинг барчасига оиладаги зулмкор муҳит сабабчи бўлган экан. Айтилишича, ота-она фарзандларига ҳаттоки кўчага чиқишга ҳам рухсат бермаган.

Ваҳшийларча содир этилган жиноят эса 2015 йилнинг охирида бўлиб ўтган. Ўша куни ака-ука биринчи бўлиб, 13 ёшли синглиси Кристаллга бир неча маротаба пичоқ билан жароҳатлар етказишган. Кейин эса Роберт синглисини азоблашдан тўхтаб онасини қувиб кетган.

Полиция томонидан тақдим этилган далилларга қараганда, жиноятчилар ота-онасига 70 маротаба пичоқ ёрдамида турли жароҳатлар етказишган.

Ота-оналарининг бошига етганларидан сўнг ака-ука укалари ва синглисини ўлдиришга тушади. 12 ёшли Дэниел уни ўлдиришларидан олдин полицияга қўнғироқ қилишга улгуради ва ходимлар уй ичида нималар содир бўлаётганини ўз қулоқлари билан эшитадилар. Улар Дэниелдан ташқари 7 ёшли Кристофер ҳамда 5 ёшли Викторияни ҳам ўлдирадилар. Кристаллнинг ҳамон тириклигини кўриб эса бўғмоқчи бўлишади. Аммо қиз ҳушидан кетади ва тирик қолади.

Бу билан мудҳишликлар якунланмайди. Қотиллар охирги бўлиб 2 ёшли укаси Отэмнинг бошини олмоқчи бўлишади. Аммо бунга улгуришмайди. Полициячилар томонидан ҳибсга олинишади.

Аниқланишича, ўсмирлар яна 100 та одамни ўлдиришни келишиб олишиб, ҳаттоки уларни қандай йўқ қилишнинг рўйхатини ҳам тузиб чиқишган экан.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!