Офисдаги иш саломатликка қандай зарар келтириши аниқланди

Офисдаги иш саломатликка қандай зарар келтириши аниқланди

Замонавий дунё узлуксиз иш, пул ортидан қувиш концепциясини фаол тарзда илгари сурмоқда. Одамдан доимий диққат талаб этадиган касблар тобора кўпаймоқда. Доимий равишда контент яратиши керак бўлган блогерлар, бажарган ишига қараб ҳақ оладиган фрилансерлар шулар жумласидан. Технологияларнинг ривожланиши бизха кўп пул ишлаш имкониятини бермоқда. Бу уйда ишлашга ҳам, офисда ишлашга ҳам тегишли. Бироқ ҳордиқнинг йўқлиги ва доимий иш нимаси билан ёмон? Бу ўтириш ҳолатидаги ҳаёт тарзи билан қай даражада боғлиқ? Келинг, ойдинлик киритамиз.

Яхшиси камроқ, бироқ унумлироқ

Биласизки, ходимларнинг кўпчилигида иш куни - саккиз соатлик. Бироқ тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, улар уч соат ҳақиқатан ҳам ишлайдилар. Баъзи компанияларда тажриба ўтказилган: маошни тўлиқ саккиз соатлик иш куни учун тўлашган, бироқ ходимлар бор-йўғи 3-4 соат ишлашган. Натижа ижобий: ходимларнинг унумдорлиги ортган, фирма даромади эса пасаймаган.Кўпинча бу ҳолат 8 соатлик иш тўлақонли ҳордиқ ва бошқа ишларга вақт қолдирмаслиги билан боғлиқ. Қайси биримиз кечки пайт спорт зали ёки сайрга боришга ​​тайёрмиз? Натижада кўпчилигозда қайта тикланиш учун вақт қолмайди ва унумдорлик кўрсаткичи тушиб кетади.

Ўтириб ишлаш бизни «ўлдиради»

Ўтириш ҳолатидаги ҳаёт тарзи - уй, иш, офис билан боғлиқ энг зарарли нарсалардан бири бўлса керак. Тиббиёт ходимлари кўп касалликларга айнан шуни сабаб қилиб кўрсатадилар. Яна «офис синдроми» ҳам мавжуд, у ўзига бел, қуруқ кўз синдроми ва вена қон томирларининг кенгайиши каби муаммоларни олади. Буларнинг бари ўтириб ишлаш ва фаол ҳаёт тарзининг мавжуд эмаслиги оқибати саналади.Бундан ташқари, шифокорлар семиришни офисдаги иш билан боғлайдилар. Ахир кўпчилик иш столида печенье ва таркибида шакар бўлган бошқа маҳсулотлар билан тамадди қилишга одатланган. Натижада биз ҳар куни керагидан тахминан 1300 ккал кўпроқ истеъмол қиламиз. Нафақат ортиқча вазн, балки қандли диабет ҳам вужудга келади.

Шунинг учун шифокорлар биринчидан, шакар истецмолини чеклаш, иккинчидан, бироз бўлса-да, кундалик жисмоний машқларни киритишни тавсия қиладилар. Офис бўйлаб сайр қилинг, биринчи қаватга зинадан тушинг, бир бекат масофани пиёда босиб ўтинг.

Офисдаги иш ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

Manba: xabardor.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!