Одам олиб қочган безорилардан бири қўлга олинди

Одам олиб қочган безорилардан бири қўлга олинди

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида зўрлик билан одам қочган шахсларни қидирувга бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 18 август куни Қидирувга берилган икки гумонланувчидан бири 31 ёшли Нуриддинов Бекзод қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
 
Иккинчи гумонланувчи 1991 йил туғилган Шоҳруҳ Жўраевни қидириш ишлари давом этяпти.
 
“Ушбу шахслар интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари ҳисобланади. Уларнинг манзили ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан: 102 ёки 272 98 39,  231  95 13,  362 51 14 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.
 
Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ эгасининг шахси ошкор қилинмаслигини кафолатлайди.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!