Нукусда поезд "Дамас" билан тўқнашди. 3 киши касалхонада

Нукусда поезд "Дамас" билан тўқнашди. 3 киши касалхонада

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 август куни соат 08:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар ҳудудидан ўтувчи А 380 автомобиль йўлининг 767-километрида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган С.Б. “Дамас” русумли автомобилни 6 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузиши оқибатида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашган.

Натижада, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 19 август куни Андижон шаҳрида "Ласетти" ҳайдовчиси темир йўл кесишмасини тўсувчи қурилмага урилгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!