Нукус Давлат педагогика институти талабаси вафот этди. Сабаби маълум

Нукус Давлат педагогика институти талабаси вафот этди. Сабаби маълум

2021 йил 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳри, 22-кичик туман 8/6-уй, 43-хонадонда ижарада яшовчи, Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р(эркак) хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳум Р.Р. нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!