“Новая Газета Европа”: Рамзан Қодировга ошқозон ости бези некрози ташхис қўйилган. Кремль эса Чеченистон раҳбари ўрнига номзод қидирмоқда

“Новая Газета Европа”: Рамзан Қодировга ошқозон ости бези некрози ташхис қўйилган. Кремль эса Чеченистон раҳбари ўрнига номзод қидирмоқда

“Новая Газета Европа” журналистлари Рамзан Қодировга ушбу ташхис 2019 йилда қўйилганини даъво қилмоқда. Нашрнинг ёзишича, Қодиров йилига камида икки марта Москвадаги Россия президенти маъмуриятининг Марказий клиник шифохонасида мунтазам муолажалар, жумладан жарроҳлик амалиётини ўтказган. Бундан ташқари, 2020 йилнинг ёзида Қодиров коронавирусдан тузалиб, эндокрин тизими билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган.

“Новая газета Европа” бу маълумотни қаердан олганини аниқлаштирмаган, Чеченистон ҳукумати ҳам ушбу хабарларга изоҳ бермади.

Шу билан бирга, журналистларнинг маълумотларига кўра, 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб маъмурият “Чеченистонда ҳокимиятнинг алмашинуви сценарийси”ни ишлаб чиқишни бошлаган. Нашр Қодировнинг вориси Чеченистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари, “Ахмат” махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!