Никоҳсиз туғилган болага алимент тўланадими?

Никоҳсиз туғилган болага алимент тўланадими?

— Никоҳсиз туғилган болага алимент тўланадими? (М.К. Тошкент вилояти, Красногорск шаҳарчаси)

— Оила кодексига мувофиқ, агарда фарзанд отаси томонидан тан олиниб, фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақидаги маълумотларда унинг исми шарифи аксф эттирилган бўлса, ундан алимент талаб қилиш мумкин. Бунда никоҳнинг расман қайд этилган этилмаганлигининг аҳамияти йўқ.

Агарда, фарзанд отаси томонидан тан олинмаган ва унинг туғилганлик гувоҳномасига отасининг исми-шарифи киритилмаган бўлса, бунда алимент ундириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

Оталикни белгилаш:

? фарзандни отаси тан олган ҳолда – биргаликдаги ариза билан ФҲДЁ органлари орқали; 

? отаси оталигини тан олмаган бўлса – судга мурожаат қилиш орқали.

Бунда судга оталикни белгилаш ҳақидаги ариза билан биргаликда алимент ундириш ҳақидаги ариза билан ҳам мурожаат этиш лозим бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!