Нидерландияда россиялик икки жосус қўлга олинган - ОАВ

Нидерландияда россиялик икки жосус қўлга олинган - ОАВ

Нидерландия ҳудудида россиялик икки нафар жосус қўлга олинди, улар ўз ватанига юборилган. Бу ҳақда NRC Handelsblad хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат 2018 йилнинг бошида юз берган. Бироқ, ОАВ рўй берган ҳодисани фақатгина сентябрь ойида билиб қолган. Россиялик жосуслар қачон қўлга олинганига аниқлик киритилмаяпти.

Нашр манбалари сўзларига кўра, жосуслар Шпиц шаҳрида жойлашган Швейцария лабораториясига йўл олаётган бўлган. У Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолатни текширув ўтказмоқда.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!