Нега Ўзбекистон қарийб сўнгги ўринни эгаллади?

Нега Ўзбекистон қарийб сўнгги ўринни эгаллади?

Яқинда эълон қилинган Тенгсизлик даражасининг пасайишига мойиллик индексида Ўзбекистон жаҳоннинг 157 давлати ичида охиридан битта олдинги ўринни эгаллади ва фақат Нигерияга «ютқазди». Мазкур индекс мамлакатларнинг тенгсизлик даражасини пасайтиришга бўлган саъй-ҳаракатларини баҳолайди. Оддий қилиб айтганда, Ўзбекистонда тенгсизликни пасайтириш бўйича саъй-ҳаракатлари жаҳондаги энг ёмонларидан бири, шу сабабли мамлакатдаги бу борадаги вазиятни тубдан ўзгартириш учун мазкур масалани жуда жиддий ўрганиб чиқиш тақазо этилмоқда.

Келинг, таҳлил қилайлик ва Ҳукумат учун айрим хулосаларни тақдим этайлик: мамлакатда тенгсизлик даражасини пасайтириш чора-тадбирлари қўлланилиши учун нималар қилмоқ керак?

Ўзбекистондаги ҳолат жиддий яхшиланиши керак бўлган индекснинг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардир:

1. Солиқларни йиғиш борасидаги саъй-ҳаракатлар

Рейтингдаги реал солиқларнинг бойлар томонидан камбағалларга нисбатан қамраб олиниши ва ўсиб бориши бўйича таркибий қисмида Ўзбекистон, афсуски, сўнгги ўринда. Яъни бу шу нарсани билдирадики, мамлакатда солиқ сиёсати ва солиқ маъмурчилиги тубдан қайта кўриб чиқилиши, бутун фиксал сиёсат тенгсизлик даражасини пасайтиришига хизмат қилишига эришиш керак.

Мавжуд тизим эса бошқа мамлакатдагилар билан таққосланса, тенгсизликни камайтириш нуқтаи назаридан энг ёмони ҳисобланади. Оддий сўз билан ифодаланса, Ўзбекистонда бой одамлар ўзларининг даромадларига мос солиқ тўлашмайди, яъни ўзларининг реал даромадларидан солиқ кўринишида жуда арзимас қисмини ажратишади. Бу ҳолда камбағал қатлам (жумладан, бюджетдан маош олувчилар: ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва ҳ.к.ларнинг асосий қисми) ўзларининг реал даромадларидан жуда катта қисмини солиқ сифатида тўлашади.

Бундан келиб чиқадиган бўлсак, давлат бюджети эҳтимолли солиққа тортилувчи базанинг катта қисмини қамраб ололмаяпти, бу эса гарчи фоиздаги таркиби бошқа мамлакатлар билан таққосланганида жуда юқори бўлганига қарамасдан, таълим ва тиббиёт учун реал паст харажатларга олиб келмоқда.

Шу сабабли бежизга Республика Президенти бир неча бор ютуқларни «фоизлар»да кўрсатиб мақтаниш ўрнига, рақамларнинг реал ҳолатини ўрганиш кераклигини ўта танқидий руҳда қайд этиб ўтмаган эди. Молия вазирлигига келгуси йилга солиқ сиёсатини шакллантиришда бу масалага жиддий эътибор бериш керак бўлади. Агар зудлик билан чора кўрилмаса, бундай фискал сиёсат мамлакат аҳолиси ўртасида тенгсизликни кучайтираверади, бу эса мамлакатдаги сиёсий барқарорликка ҳам ўз таъсирини ўтказади.

2. Меҳнаткашларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш

Рейтингнинг мазкур таркибий қисмида Ўзбекистон пастки ўринларда жойлашган, бу кам таъминланган меҳнаткашларни эксплуатация қилиш ва уларнинг ҳуқуқини поймол қилишга изн беради. Меҳнат вазирлигидан меҳнаткашларнинг ҳуқуқини реал ҳимоя қилиш бўйича ишларни кучайтириш талаб этилади.

Қуйида Индекс ва унинг айрим таркибий қисмлар бўйича кўрсаткичлари баъзи бир давлатлар кесимида тасвирлангани келтирилган:

Мамлакат

CRII RANK

 

(Умумий рейтинг-даги ўрни)

Tax Effort Rank

 

Солиқлар

йиғиш бўйича саъй-ҳаракатларрейтинги

TAX RANK

 

 

Бутун солиқ сиёсати рейтинги

Labour Rights Rank

 

Меҳнаткашлар ҳуқуқини

ҳимоя қилиш рейтинги

Дания

1

1

2

5

Қирғизистон

62

10

63

60

Қозоғистон

71

68

119

54

Ўзбекистон

156

153

156

148

Нигерия

157

149

104

119


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!