Навоийлик "учар" кекса одамнинг умрига нуқта қўйди

Навоийлик "учар" кекса одамнинг умрига нуқта қўйди

Судланувчи Азимов(шартли) Рашид Тошқулович Нурота туман электр таъминоти корхонасига ҳайдовчи бўлиб ишга кирди.

Ишга киргач, ундан бошқа ҳайдовчилар ҳам борлигини кўриб секин-аста ишга кўникиб, ишга мослашди. Р.Азимов ёшлигидан билганлар унинг автомашина ҳайдашини ракета учишига қиёслашарди. Беҳад “темир тулпор”ни тез ҳайдаганидан бўлса керак, кўчада у ўтса ота-оналар ёш болаларини қўлларини маҳкам тутишарди. Р.нинг отаси унга бир-неча марта танбеҳ бериб, автомашинани белгиланган тезликка риоя қилган ҳолда бошқариш лозимлиги, акс ҳолда кўнгилсизлик юз бериши мумкинлигини, “Фалокат – оёқ остида” деган мақол бежизга айтилмаганлигини кўп такрорларди. Афсус...

Рашид бу сўзларни худди унга тааллуқли эмасдек тингларди. Унинг наздида, у бошқарган автомашина ҳеч қачон йўл-улов ҳодисасига учрамасди. Бироқ “Кўза кундамас-кунида синади” деганларидек, кўпчилик хавфсираган воқеа ўзини кўп куттирмади.

2019 йил 15 декабрь куни қўшни маҳаллада яшовчи Алишер отаси  Баҳром бобога “Дада, илтимос бугун гўшт олишга ўзим бориб келай, сиз уйда невараларингизга қараб ўтирасиз” деганига бобо “ўғлим уйда зерикиб ўтирибман, бир айланиб, тоза ҳаво алмаштириб келаман” деб жавоб қайтарди.

Соат 10:30ларда Рашид ўзига тегишли “Дамас” русумли автомашинасини жуда тезлик билан бошқариш оқибатида, катта йўлни кесиб ўтаётган Баҳром отани кўради, бироқ, тормозни босган бўлишига қарамасдан, улгурмай уни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Баҳром ота калимасини ҳам келтириб улгурмай бу фоний дунёни тарк этди, унинг ортидан ўғли Алишер ва неваралари зор йиғлаб қолаверди.

Суд мажлисида Р.Азимов унинг оила аъзолари, суддан Баҳром отанинг ўғилларига етказилган зарар қопланганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини бот-бот такрорлашди. Бироқ, пушаймон билан тарихни ўзгартириб бўлмайди.

Суд Р.Азимовга адолатли ҳукм чиқарди.

 

Х.Асомов, Жиноят ишлари бўйича

Нурота туман суди девонхона мудири


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!