Навоийлик ака укасини қабиҳ режасига шерик қилди

Навоийлик ака укасини қабиҳ режасига шерик қилди

Ака. У ҳар қачон ҳам ука учун тўғри йўл кўрсатувчи, оғир юмушларда бирга елкадош бўлиб, унга фақат яхшиликларни соғиниб келувчи ягона инсондир. Аммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби орамизда бундай фазилатга эга эмас акалар ҳам бор. Маҳмуд Ширинов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўз укаси Аброр Шириновни порлоқ келажак томон эмас, қабиҳ ишга чорлади. Укаси билан тил бириктириб омадли ўғирликни амалга оширди.

Хатирчи тумани Парахун маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Адиба Ҳамидованинг эри ва ўғли Кореяга шартнома асосида ишлашга кетгани, фарзандлари ўқиш ва оила қургани туфайли ёлғиз яшаётганини ва хонадонида сақланаётган сейфда ўғирланиши мумкин бўлган мўмай пул ва қимматбаҳо буюм борлигини сезган сезгир ака укаси билан пухта режа тузади ва 2018 йил 20 сентябь соат тахминан 13:00 ларда вақтинча ҳоли қолдирилган ҳовлига ўғирликка тушади. Бу пайтда А.Ҳамидова айрим сабабларга кўра кўчага чиққан ва ишлари битмагач тезда уйга қайтади. Хонадонга асосий кириш эшигини очишга қийналгани учун қўшниси Очил Аҳмедовдан ёрдам сўрайди ва у ҳам очолмагач хонадоннинг ён тарафи, машина сақланадиган гараж томондан киришади. Бунда ака-ука ўғрилар уй эгасининг келганини сезиб воқеа жойидан ишларини қисман амалга ошириб қочишга муваффақ бўлади. Аммо олғир ака-уканинг қувончи узоққа чўзилмади.

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи тумани судининг Парахун маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган сайёр судида ака-ука Шириновлар иши ўрганилди. Унда Маҳмуд ва Аброр Шириновлар айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жазо чоралари белгиланди.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!