Навоийда воқеа жойидан қочган талончи қўлга олинди

Навоийда воқеа жойидан қочган талончи қўлга олинди

Шу йил 10 ноябрь куни номаълум шахс Навоий шаҳрининг Навоий кўчасида жойлашган бозорчада Ф.Р. (исмли аёл)нинг қўлидаги ичида 120 000 сўм пули бўлган ҳамёнини юлиб олиб, воқеа жойидан кочиб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий кўчасида яшовчи У.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!