Навоийда қинғир ишнинг қийиғи фош бўлди

Навоийда қинғир ишнинг қийиғи фош бўлди

Халқимизда “қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деган ибратли мақол бор, бироқ Т.Эшматовнинг (исми-шарифи ўзгартирилган) қинғир иши бир йилга ҳам бормади.

2019 йил 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман суди томонидан Т.Эшматовга (исми-шарифи ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб ҳукм чиқарилди.

Гап шундаки, Т.Эшматов (исм-шарифи ўзгартирилган), 2019 йилнинг март ойини ўрталарида Республика ҳудудида муомаласи чекланган гиёҳвандлик ўсимликлар рўйхатига киритилиб, фуқаролар томонидан истеъмол қилиш таъқиқланган 1 (бир) туп “Канопля” гиёҳвандлик ўсимлигини, Навбаҳор туманидаги яшаш хонадонида бўлган анор дарахтининг остига экиб етиштирган.

Бундан ташқари, Т.Эшматов ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, 2019 йил 15 ноябрь куни соат 15:40 ларда Навбаҳор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, яшаш хонадонида мавжуд хашаклар орасига келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келган соф вазни 2.34 грамм оғирликдаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳамда хонадонидаги молхонанинг девор орасига, алоҳида-алоҳида сариқ рангли қоғоз бўлакларига қадоқлаб яшириб қўйган, келажакда ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб келган, соф вазни 2.66 грамм оғирликдаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, гиёҳвандлик воситалари ИИБ ходимлари томонидан холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.  

Суд томонидан Т.Эшматовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг 1-қисми ва 25,273-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди, уни биринчи марта жиноят содир этгани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва содир қилган жиноятининг оқибатларини тушуниб етганлиги эътиборга олиниб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

 А.Ибодов,  Жиноят ишлари бўйича

  Навбаҳор туман судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!