Намоз уйқудан яхшироқдир

Намоз уйқудан яхшироқдир

Қуръони Каримнинг «Марям» сураси 59-оятида: "Сўнгра уларнинг ортидан намозни зое қилган ва шаҳватларга эргашган кимсалар ўрин олдилар. Энди улар, албатта ёмонликка (ёмон жазога) йўлиқурлар", деб айтилган. Уламолардан бир тоифасининг айтишларича, зое қилинган намоздан мурод, уни тарк қилиш эмас, балки уни вақтидан кечиктириб ўқишдир.

Эй, азиз биродар! Раббимиз намозга шошилинглар, нажотга шошилинглар деб турганда сиз қандай ухлайсиз? Худди шунингдек муаззин субҳда: «Ас-солату хойрум минан-навм» – «Намоз уйқудан яхшироқдир», деб нидо қилиб тургандачи! Демак, ҳар қанча ширин уйқудан ҳам намоз яхшироқ экан, ғафлатда қолмайлик.

Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг ҳузурингизга кечқурун бир жамоа ва кундузи бир жамоа фаришталар орқама-орқа келиб бомдод ва аср намозларида жам бўлади. Кечқурун турган фаришталар Аллоҳ таоло ҳузурига чиқишганида, Аллоҳ ўзи билган ҳолда: "Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдинглар?" деб сўрайди. Фаришталар: "Уларни тарк қилганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқаётган эди, дейишади", дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти). 

Азизлар, диққат қилинг! Демак, фаришталар: «Эй Аллоҳ, фалончини бомдод намозини ўқиётганда топдик, дейишса, уни ўқимасдан ухлаб қолган одам ҳақида: «Фалончини эса ухлаб ётган пайтда топдик» дейишлари ҳақиқатдан йироқ эмас. Валлоҳу аълам.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!