Наманганда бригадир ободонлаштиришда ишлайдиган аёлдан пора талаб қилди

Наманганда бригадир ободонлаштиришда ишлайдиган аёлдан пора талаб қилди

Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли 3-ҳудудда иш олиб борувчи аёл ариза билан мурожаат қилди.

Аёл ўз аризасида Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ободонлаштириш объектларини сақлаш участкаси бригадирларидан бири  ундан ишга чиқмай маош олиб юриши ва иш стажи давом этиши эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пора сўраганини баён этган эди. Аризага асосан ўтказилган махсус тадбир жараёнида бригадир пора олаётган вақтда холислар иштирокида қўлга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!