Наҳотки? Хитой пандемия даврида ҳарбий қудратини мустаҳкамлаб олди

Наҳотки? Хитой пандемия даврида ҳарбий қудратини мустаҳкамлаб олди

Хитой бутун дунёда коронавирусга қарши олиб борилаётган кураш вақтидан унумли фойдаланиб қолмоқчи ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлаган ҳолда Ер юзига эгалик қилишга даъво қилиб, Жануби-Хитой денгизидаги нефть конларига эътибор қаратади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган.

Экспертларнинг фикрича, Хитой мунозарали ороллар ва маржон оролларни эгаллаб, нефть ва минерал конларини ишга тушириб, ушбу ҳудудларда ядро қуроллари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Сунъий йўлдошдан олинган суратларда мамлакатнинг пандемия шароитида муайян ерларда ўз ҳарбий базаларини қургани маълум бўлган: Суби маржон ороллари, Беда ва Оловли хоч оролига ҳарбий инфратузилма, Вуди оролига аэродром, ракета ускунлари, қирувчи самолётлар ва радиолокация тизимлари жойлаштирилган.

Хитойнинг ушбу чора-тадбирларига АҚШ президенти Дональд Трамп тезда муносабат билдирган ва ҳудудга учта ҳарбий кема юборган. Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ АҚШ билан можара келиб чиқадиган бўлса, ХХРнинг рақибга муносиб қаршилик кўрсатишини маълум қилган.

Аввал Хитойнинг коронавирус пандемияси шароитида баҳсли вазиятдаги ҳудудларни эгаллаш юзасидан ҳаракат бошлагани маълум қилинган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!