Наҳотки?! Шанхайда коронавирусга чалинган беморга шифо топилди

Наҳотки?! Шанхайда коронавирусга чалинган беморга шифо топилди

Шанхайлик шифокорлар янги тарқаган коронавирус орқали пневмонияга чалинган бемор аёлни даволашга муваффақ бўлишди.

Аёлнинг ёши 56 да бўлиб, коронавирус тарқаган Ухань шаҳрида яшагани айтилмоқда.

Тоби қочган бу аёл 10 январь куни шифохонага мурожаат қилган, 15 январда эса даволаниш учун ётқизилган. Даволаниш мобайнида беморнинг саломатлиги яхшиланиб, олти кун давомида тана ҳарорати меъёрдан ошмаган.

«Sina» агентлиги ёзишича, даволаниш давомида аёлнинг нафас олишидаги муаммолар камайиб бориб, вирусни аниқлаш борасидаги тестлар манфий чиққан. Аҳволи яхшиланган аёл касалхонада «ҳар эҳтимолга қарши» яна бир неча кун ушлаб турилганидан сўнг уйига жавоб беришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!