Наҳотки? 2026 йилгача ернинг барча аҳолиси бепул интернет билан таъминланади

Наҳотки? 2026 йилгача ернинг барча аҳолиси бепул интернет билан таъминланади

Хитойнинг “LinkSure Network” компанияси барча учун бепул сунъий йўлдошли интернет лойиҳасини тақдим этди, деб ёзади "terabayt.uz"

Хитойнинг “LinkSure Network“ компанияси 2026 йилга келиб Ернинг барча аҳолиси учун сунъий йўлдошли бепул интернет тақдим этишлари мумкин. Бу ҳақида "АБC" хабар бермоқда.

LinkSure  272 та сунъий йўлдошни тармоқли қоплама тузилишини яратиш учун ҳар хил баландликдаги орбитага олиб чиқади.

LinkSure Network матбуот хизмати компания вазифаси “рақамли тенгсизлик"ни енгиб ўтиши, ҳар бир инсонга бепул интернетдан фойдаланиш ҳуқуқини беришни хоҳлашини таъкидлаб ўтган.  

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун, компания “LinkSure Network” сунъий йўлдошларини ишга тушириш дастурини амалга оширади. Улардан биринчиси “LinkSure No.1” Хитойнинг шимоли-ғарбий ҳудудидаги Жиуқуан космодромидан 2019-йилда Хитойнинг Лонг Март ракеталарининг бирида ишга туширилиши керак. Яна ўнта сунъий йўлдош 2020 йилга қадар орбитага чиқарилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2017 йилги ҳисоботига кўра, тахминан 3,9 миллиардга яқин киши интернетга кириш имконига эга эмас. LinkSure биринчи йўлдошлари бутун дунё тармоғидан ташқарида бўлган майдонларни интернет билан таъминлаши керак.

LinkSure Нетwорк ижрочи директори Ванг Жининнинг сўзларига кўра, компания лойиҳага камида 3 миллиард юан (тахминан 590 миллион $) сармоя киритади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!