Мўйноқлик фуқаро ўз милтиғи билан ўзини отиб қўйди

Мўйноқлик фуқаро ўз милтиғи билан ўзини отиб қўйди

Мўйноқ тумани Ҳоким ота ОФЙ фуқароси, 1979 йилда туғилган Ж.Б. ўзига тегишли ов қуроли билан ўзини отиб қўйди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси расмийларининг берган маълумотига кўра, фуқаро ТОЗ маркали ов қуроли билан Мўйноқ тумани Ҳоким ота ОФЙ ҳудудида ов қилиб юрганида оёғи музга сирпаниб, йиқилган пайтида қўлидаги милтиғи эҳтиётсизлиги оқибатида отилиб кетган. Фуқаро Ж.Б. кўкрак қисмининг чап томонидан тан жароҳатини олиб шифохонага тушган.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Ички ишлар органлари томонидан фуқаролар ўртасида кенг тушунтириш тадбирлари олиб борилмоқда, шунга қарамасдан, қурол эгаларининг эътиборсизликлари, ов қуролларини сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслиги оғир оқибатларга олиб келмоқда, дейилади хабарда. ​

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!