Муроджон Аҳмадалиев тажрибали рақибга қарши рингга кўтарилади

Муроджон Аҳмадалиев тажрибали рақибга қарши рингга кўтарилади

Рио Олимпиадаси ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жанги қачон ўтказилиги маълум бўлди. Хабар қилишларича, унинг бешинчи жанги жорий йилнинг 24 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтади.
 
Атлантик Ситидаги “Hard Rock Hotel & Casino” аренасида ўтказиладиган жангда Аҳмадалиевга америкалик чарм қўлқоп устаси Исак Зарате рақиблик қилади. Ушбу жангда боксчи ўзининг WBA Inter-Continental камарини ҳимоя қилади.
 
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги фаолияти давомида 4 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг 3 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.
 
Зарате эса 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. 3 та жангда мағлуб бўлган. Яна 3 та жангда эса дуранг қайд этган.

Manba: qalampir.uz

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!