Монако ҳукумати россиялик миллиардерни ҳибсга олди – ОАВ

Монако ҳукумати россиялик миллиардерни ҳибсга олди – ОАВ

Россиялик миллиардер ва “Монако” футбол клуби эгаси Дмитрий Риболовлев Монако талабига кўра ҳибсга олинди, деб хабар қилди РИА Новости Le Monde нашрига асосан.

Монако прокуратураси Риболовлевни коррупцияда, “таъсирни сотиш” каби жиноятларда гумон қилмоқда. Унинг Монте-Карлодаги уйида тинтув ўтказилган.

Нашр маълумотларига кўра, бизнесмен Чемпионлар лигасининг “Монако” ва “Брюгге” ўйини олдидан ҳибсга олинган.  

2011 йил сентябрда Дмитрий Риболовлев  Bank of Cyprus йирик акция эгаси бўлди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!