Можаро: "Қўйлиқ" бозорида тошкентлик эркак пичоқланди

Можаро: "Қўйлиқ" бозорида тошкентлик эркак пичоқланди

Жорий йилнинг 15 июль куни  Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи 39 ёшли А.Я.Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг марказий кириш йўлагида ўзаро жанжал туфайли Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли Т.Ф.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Т.Ф. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Я.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!