“Mining World Uzbekistan-2018”: креатив ғоялар майдони

“Mining World Uzbekistan-2018”: креатив ғоялар майдони

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари “Тоғ-кон ускуналари, қазиб чиқариш, руда ва минералларни бойитиш – “Mining World Uzbekistan-2018” ўн учинчи халқаро кўргазмаси ўтказилади.


Мазкур кўргазма тоғ-кон ва металлургия саноати ривожида муҳим аҳамият касб этади. Унда тоғ-кон, маъданларни бойитиш бўйича янги технология ва хизматлар намойиш этилади. Шу билан бирга, кўргазма маҳаллий ва хорижий етакчи ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни ўзаро мулоқот қилишга ва ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашга чорлайди.

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компаниясининг маркетинг бўйича менежери Баҳром Тўйчиевнинг маълумот беришича, кўргазмада иштирок этиш истагида бўлганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ўтган йил кўргазмада 15 давлатдан компаниялар қатнашган бўлса, бу галгисида улар сони 17 тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўргазма “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар ва “Kongress Servis” компаниялари ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!