Миллий сериал бренди билан «миллий хиёнат» тарғиботига «старт» берилдими?

A A A
Миллий сериал бренди билан «миллий хиёнат» тарғиботига «старт» берилдими?

Одам Ато замонидан то бугунги кунга қадар аёл нозик ҳилқат сифатида эркак билан бирга умргузаронлик қилиб, инсоният ҳаётининг давомийлигини таъминлаб келмоқда.

Реал ҳаётда бўлганидек жанридан қатъи назар бадиий адабиёт ёхуд кино бўлсин, уни аёл образисиз тасаввур қилиш қийин. «Минг бир кеча» эртаклари орқали аёл образи энг юқори мўъжизавий эстетик ҳилқат сифатида тасвирланди. Шарқ шеъриятида эса аёлга бўлган таърифу тавсиф «Минг бир кеча»никидан кам бўлмади. Ўрта асрларда реал ҳаётда аёлларни жодугарликда айблаб гулханда куйдириш оддий ҳолат эди, лекин Шекспир замонасидаги драматурглар аёл образини ижобий маънода янги бир чўққига олиб чиқди. Шу ўринда эслатиш жоизки, Данте қаламига мансуб «Илоҳий комедия» асарининг «Аърофа» қисми бевосита биз билган Тўмариснинг жасоратига бағишланган. Шекспир Тўмарис образини Европа аёлларига намуна қилиб кўрсатган. Француз адабиётида эса Тўмарис француз миллий қаҳрамони Жанна Д`Арк даражасида улуғланган. Аммо бугунги кунда ўзимиз ўзимизнинг ўзбек аёлини таҳқирлаб, лойга чаплаб, ботқоққа ботиряпмиз. Қандай қилиб?.. 

Албатта, янги давр Европаси романтизмида аёл обарази енгил-елпи ишқий романлар мавзуси учун қурбон қилинди. Бироқ айнан XIX-XX аср Ғарб адабиёти, хусусан, рус романчилигида аёл образи мукаммал кўриниш касб этди. Бу давргача халқ достонларию, бадиий асарлардаги аёл қаҳрамонлар ўз даврининг етук зиёлиси ва гўзал аёли сифатида тасвирланган бўлса, Тургенев, Достоевский, Толстой, Чехов каби ёзувчиларнинг асарлари орқали аёл руҳиятининг ўзига хос психологик характери юксак бадиий бўёқлар билан тасвирланди. Айниқса, Толстойнинг Анна Каренинаси, Кити Шчербацкаяси, Тургеневнинг Марья Николаевнаси, Достоевскийнинг Настасья Филипповнаси жаҳон адабиётида аёл образини янги чўққига олиб чиқди.

Ўзбек адабиётида Абдулла Қодирийнинг Кумуши ўзбек романчилигидаги илк аёл қаҳрамон сифатида юзага келди. Албатта, Шўро даври адабиётида аёл образи мафкуравий хусусият касб этиб, унга ўзига хос талаблар юкланди. Бу давр аёлларидан сунъий равишда замон қаҳрамонлари ясалиб, тақдим қилинди. Аммо тан олиш керакки, бу даврда ўзбек адабиёти ва санъатида тасвирланган аёл образлари ҳар қандай мажбуриятлар юкланмасин, у аёллик шаъни ва жозибасини йўқотмади. Яъни, кино, театр ва адабиётда аёл улуғланса улуғландики, лекин, бугунги кундаги ўзбек киносидагидек таҳқирланмади. Ҳатто Шўро даврида ҳам ўзбек аёли шармандали тарзда таҳқирланмаган.

«Менинг юртим» телеканалида намойиш этилаётган «Фитна» сериалидаги «фитна»лар ҳақида гапирмоқчимиз.

Юқорида бироз мулоҳаза юритганимиз боиси шуки, ушбу сериал ижодкорлари ва «Менинг юртим» телеканали масъулларига қисқача бўлсада, дунё бадиий тафаккурида аёлга бўлган муносабат, хусусан, аёл образи нечоғли улуғлигининг хронолигик эволюциясини билмаса билдиришни, билса эслатишни жоиз, деб билдик.

Режиссёр Дилшод Аҳмедов томонидан суратга олинган ва бугунги кунда «Менинг юртим» телеканали орқали эфирга узатилаётган ушбу сериал томошабинларга миллий сериал тамғаси остида тақдим этилмоқда. Турфа тақдирлар, муҳаббат ва нафрат, садоқат, хиёнат, эзгулик, ёвузлик хуллас, бу мангу мавзуларни режиссёр ўзбекнинг маиший ҳаёти мисолида жуда примитив тарзда тасвирга туширган. Дастлаб тўй можароси билан бошланган сериал воқелигининг илк планларидаёқ англашиладики, бош қаҳрамонлардан бири 2 фарзанднинг онаси бўлган ўқитувчи аёл. Бу аёл эрини, қайнота ва қайнонасини кўргани кўзи йўқ. Сартарош эр оиласи учун ҳар нарсага тайёр. Қайнота ва қайнона эса охирги қиз фарзандаларини турмушга бергандан сўнг ҳаж сафари учун навбатга ёзилган. Хуллас, бу оила ўзгаларга ўрнак бўладиган оилалардан. Бироқ оиланинг келини Нозиманинг қалби неагадир нафратга тўлиб-тошган. Режиссёрнинг «истеъдоди»ни қарангки, Нозима ўз эрига хиёнат қилиши учун ҳеч қандай асос яратмасдан туриб, режиссёр жаноблари «ўз қаҳрамонини хиёнатга бошлади». Албатта, унинг наздида Нозиманинг хиёнати сериалнинг «фишкаси» бўлиб, сериал томошабинларини кўпайтиради-да. Устига-устак, Нозима мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Ҳа, хато ўқимадингиз – ўқитувчи.

Шу ўринда «Фитна» сериалидаги ўқитувчи аёл Нозиманинг хиёнатига асос масаласига бироз тўхталсак. Шу пайтгача адабиёт ёки кинода аёлнинг эрига хиёнати ҳақидаги юзлаб сюжетларга дуч келганмиз. Бироқ ҳар бир ижодкор яратаётган асарига умуминсоний ахлоқий меъёрлардан келиб чиқиб, ёндашишга ҳаракат қилади. Яъни, аёл хиёнати масаласида ижод қонуниятларидан келиб чиқиб, ўзига хос манёврлар ишлатади. Бу манёврлар мисол учун аёлни хиёнатга ундайдиган жамиятдаги фожиавий ҳолатлар бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хиёнат қурбонига айлантирилаётган аёл учун ижодкор асослар яратади. Бу асослар асло хиёнатни оқламайди балки, хиёнатнинг келиб чиқишига туртки бўлган омилларни кўрсатади ва керак бўлса қоралайди, боринг ана огоҳликка чақиради. 

Бугун кино саноатида, айниқса, телесериалларда конфликт ва интиригани кучайтириш мақсадида хиёнат, хусусан, аёл хиёнати жуда кўп тасвирланмоқда. (Бу каби мавзудан тармоқлардаги турли роликлар сарлавҳасида-ю гуруҳларга чақириқларда ҳам унумли фойдаланилмоқда.) «Фитна»даги Нозиманинг хиёнати ҳам айнан конфликт ва интрига учун қилинган манёвр бўлса-да, аслида манёвр, яъни хиёнат учун юқорида айтганимиздек айтарли асоснинг ўзи йўқ. Энг ёмони, сериалнинг интригасини ошириш мақсадида бу манёвр ўзбек ўқитувчи аёлининг таҳқирланиши асосига қурилганлиги кино санъатининг ҳеч қандай ахлоқий меъёрларига тўғри келмайди.

Шу йили ҳокимият томонидан кўча супуришга чиқарилган ўқитувчи аёл Диананинг фожиаси кўпчилигимизни ларзага солди. Энди экрандаги ўзбек ўқитувчиси Нозиманинг хиёнаткор аёл тарзида гавдалантирилиши, ички олами нафратга тўла, эрига хиёнаткор, қайнона ва қайнотага ҳурматни билмайдиган, хиёнат ва ўз нафсини ҳар нарсадан устун қўйиб, яна камига хиёнатни тўғри, деб биладиган ахлоқсиз аёлни миллат кўзгуси бўлган ўқитувчи образида кўрсатилиши бугунги куннинг, бугунги жамиятнинг, бугунги маънавиятнинг энг мудҳиш фожиаси эмасми?

Эътибор беринг, Нозима эрига ва қайнонасига бўлган нафрати ҳамда бойлик ҳирсида хиёнатга қўл урди. Бу хиёнатни дастлаб, қайнсинглиси ва қайнонаси билиб қолди. Қайнсингил билдики, келинойиси унинг эрининг ўртоғи Ҳамдам билан хиёнат кўчасига кирган. Шундан сўнг қайнсингил эрига шикоят қилади. Аянчлиси, унинг эри бу воқеадан хабардор ва ўзини лоқайдларча тутади. Шу жойига, тўғриси, тушунмадик. Бу лоқайдлик билан томошабин жамиятни шундай ҳолатларга лоқайд бўлишга чақириляптими ёки тарғиб қилиняптими?

«Фитна» сериалидаги қайнона эса гўёки оиласининг тинчлиги ва мавқеини ўйлаб, келини билан гаплашиб олади ва унинг хиёнатини кечириб, Нозиманинг хиёнатини ўғлидан сир сақлайди. Ана сенга томошаю мана сенга томоша. Дод деворгинг келади, тўғриси. Нималар бўляпти? Нималар қиляпмиз ўзи? Нимани тарғиб қилишяпти бу сериал орқали? Кимга нимани ўргатяпмиз?

Аммо Нозима хиёнатда давом этади. Ниҳоят, сериал кулминациясида Нозиманинг эри уни хиёнат устида тутиб олиб, талоқ қўяди. Мана сизга конфликт, мана сизга интрига! Моҳиятан сериал эмас, ҳаваскор видеомаҳсулот бўлган бу «санъат асари»дан истаганингизча ҳайратланинг. Қаҳрамонларининг «изтироб»и ва «азоблари»га шерик бўлинг. Гўё, Арасту назарда тутган катарсис мисол.

Ёдингизда бўлса, «Zo’r TV» эфирга берган «Кара севда», яъни, «Севги изтироби»ни айнан хиёнат тарғиботи дея эфирдан олиб ташлаш учун бутун жамоатчилик оёққа турганди. «Yoshlar» телеканалида эфирга кетган «Ишани», яъни, «Сенга ошиқман» телесериали ҳам жамоатчилик норозилиги остида ахлоқий жиҳатдан бузуқ бўлган ғояларни тарғиб қилгани учун эфирдан олинди.

Энди эса миллий сериал бренди билан «миллий хиёнат»ни тарғиб қиладиган сериал бера бошланди. Ҳозирча жамаотчилик овози эшитилгани йўқ.

Шу ўринда савол туғилади, техник ва бадиий жиҳатдан кино санъатининг талабларига  тўғри келмайдиган  бу «санъат асари» қандай қилиб «Менинг юртим» телеканали эфиригача бўлган йўлни босиб ўтди?

«Ўзбеккино» миллий агентлиги нега бу сериал экранга чиқишига рухсат берди? Агентлик бадиий кенгаши бу «Фитна»нинг сценарийси ва суратга олинган эпизодларнинг умумий ғоявий мақсади билан танишиб чиққанми? Агар танишиб чиққан бўлса, нега бузуқликни тарғиб қилувчи бу маҳсулот эфирга чиқишига йўл қўйди?

«Менинг юртим» телеканалининг бадиий кенгаши борми? Агар бор бўлса, бу кенгаш қайси меъёр ва талабларга кўра бу «Фитна»га «шерик» бўлди ва унинг эфирга чиқишига ижобий хулоса берди?

«Фитна»нинг эфиргача бўлган шонли йўлида иштирок этган бу масъуллар «Бу сериалда ҳаётда учраб турадиган ёвуз иллатлар қораланган, режиссёр бу сериал орқали барчамизни огоҳликка чақирмоқчи», деган иддаони қилишлари мумкин. Қандай огоҳлик ҳақида гапириш мумкин бу ерда? Нима, ўзбек аёли, миллат кўзгуси бўлган ўзбек ўқитувчисини ички олами нафратга тўла, эрига хиёнаткор, қайнона ва қайнотага ҳурматни билмайдиган, хиёнат ва ўз нафсини ҳар нарсадан устун қўйиб, яна камига хиёнатни тўғри, деб биладиган ахлоқсиз аёл образида гавдалантириб, жамиятнинг қайси ёмон жиҳатидан огоҳликка чақирмоқчи бўлишяпти? Аслида, шу сериалнинг ўзидан эҳтиёт бўлиш керак бўлиб турибди-ку? Огоҳликка чақирмоқчи бўлганларга сўзимиз: барака топгурлар, «Фитна»ни кино санъатининг ҳеч қайси талабларига кўра телесериал деб бўлмайди! Айниқса, ўқитувчини шу қиёфада тасвирлаш ортиқча.

Табиийки, ушбу сериални мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари ва талабалар кўради. Энди савол, уларга ўқитувчини ким қилиб кўрсатяпмиз? Катталарику эси бор дейлик, салбий таъсири камроқ бўлар, аммо кичкиналарининг онгу шуурида ўқитувчини қандай образда гавдалантиряпмиз?

Энди бу каби «Фитна»ларни қўювчи телеканалларни мониторинг қилувчи ташкилотлар диққатига. Сиз фақат қонунчиликка зид келувчи шафқатсизлик ёки порнография чиқиб қолганда чора кўрасизми? Нега миллийликка зид келувчи «Фитна»лар таҳлил этилиб, унга қарши чоралар кўрилмайди?

Хуллас, яна машҳур сериалдаги гап ёдимизга тушди «От изи ит изига аралашиб кетибди».

Бугун президент бошчилигида ўқитувчиларни давр ва жамиятнинг энг ҳурматли инсонига айлантиришга ҳаракат бошланган. Ўқитувчи замон қаҳрамони бўлса қандай яхши. Замон зиё билан бурканади. Ҳар қалай хонанда замон қаҳрамони бўлганидан кўра, ўқитувчи замон қаҳрамони бўлгани минг эмас, миллион марта яхшида. 

Айтганча, охирги пайтларда тунги клублар маънавиятимизга болта уряпти, деган гапни кўп эшитяпми. Аввало, маънавиятли одам тунги клуб таъсирида бузилиб қолмайди. Ҳа, бузилмайди, чиндан ҳам унинг маънавияти бор бўлса. Мустаҳкамми, мустаҳкаммасми, бу иккинчи масала. Ахир тунги клубларга асосан кимлар боради? Ўқитувчисидан яхши таълим олмаган, ўқитувчисини ўз қаҳрамони деб билмаган ёшлар. Энди яна савол, ўзимиз ўқитувчини ахлоқи бузуқ қилиб телевизорда кўрсатиб ўтирсак, ёшлардан нимани кутиш керак?

Хуршид Далиев,

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.