Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи полковник Шавкат Aкбаров 28 июль кунги Президент ўтказган видеоселекторда берилган топшириқлар ва бир қатор қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюради. У ердаги шароитларни ўрганиб кичкинтойлар билан суҳбат уюштиради. Очиқ мулоқотдан сўнг Хасанбой исмли тарбияланувчи Полковник Ш. Aкбаровга "Дада”, сизга алоҳида гапим бор, деб онасини кўргиси келиб соғинганини, лекин уйга қайтишга шароити йўқлигини, опаси билан бу ердан кетиб, оила даврасига қайтиш истаги борлигини билдиради. Миллий гвардия раҳбари Қўқондаги Меҳрибонлик уйига тез-тез келиб суҳбат уюштириб тургани сабаб бу ердаги болалар полковникни дада дейишга одатланган.

Полковник Ш.Aкбаров боланинг мурожаати жиддийлиги сабаб, онаси яшаб турган хонадонга ташриф буюриб шароитини ўрганади. Уй аҳволи талаб даражасида эмаслиги сабаб дарҳол масъулларни тўплаб керакли чораларни кўради.

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Уйнинг олдинги ҳолати

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Фарзандлар онаси М. Маматова Фарғона шаҳрида яшайди. Бир ўғил, бир қиз фарзанди бор, иккаласи ҳам меҳрибонлик уйида. Болаларнинг дадаси вафот этган, она эса иложсизликдан зўр-базўр кун кечираётгани, тирикчилик сабаб чиқиндихонада ишлашга мажбурлигини айтади.

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

«Мен ҳам бошқа оилалар каби, уйда болаларимни ўйнатиб юришни, уларни тарбиялашни орзу қиламан. Шароитимни кўриб турибсиз, ремонт қилишга қурбим, кийинтиришга пулим етмайди. Боламни ҳам соғиндим, иложи бўлса ўзим тарбиялардим", деб полковник ва масъулларга дардини айтиб йиғлайди.

Қиргули мавзеси Янги аср кўчаси 27-уй бошқарувчиси Мавлуда опа Насриддинова билан гаплашганимда бу аёлни ҳалол яшаганини айтади.

«Бошидан шунча қийинчиликлар ўтди, домдагиларни айтганини қилди, болам деб шунча югуриб елди. Эри йўқ бўлса ҳам бирор марта ҳаром иш қилмади, Яратганга талпиниб сабр қилиб яшади, мана бугун омади келиб ишлари юриб кетди. Бу ҳақиқий мард аёл. У кунлари ортда қолгани рост бўлсин», – дейди.

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Фото: 27-уй бошқарувчиси Мавлудахон Насриддинова

Ушбу ўрганишдан сўнг Ш. Aкбаров Фарғона шаҳар ҳокимлиги маъсулларини бириктириб, уйини капитал таъмирлашга тушириб берди. Aёл дардини юракдан ҳис қилган маъсуллар ўз ўрнида тегишли чораларни кўрди. Фарғона шаҳар ҳокимлиги хонадонни таъмирлашга 35.млн сўмдан зиёд маблағ ажратиб, қурилиш фирмаларини бириктирди. Aйни дамда хонадонда қурилиш ишлари кетмоқда.

Ушбу уйда таъмирлаш ишлари кетмоқда

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Aйни дамда хонадонга «акфа» ойналар, қора эшиклар қўйилиб бўлган. Усталар билан гаплашганимда бир ой муддатга қолдирмай уйни битириш режаларида борлигини айтди. Капитал ремонт тугагунча, хонадон вакиллари ижарада яшаб туришга розилигини билдириши билан, уларга хонадон топилди. Ижара пуллари эса давлат томонидан тўлаб берилмоқда. Фарзандлар оила бағрига қайтарилди.

Фото: Ижарага топилган хонадон

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Полковник Ш.Aкбаров мавзуни шундай қолдирмасдан болани оилага ташлаб қочмади. Уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муаммоларини ҳам ҳал этилишига сабабчи бўлди. М.Маматовани Фарғона шаҳар Қиргули мавзесидаги чарм тўп ишлаб чиқариш цехига ишга жойлаштирди. Бошланишига 1.млн 500 минг сўм ойлик олишини эшитган она дарҳол ишга кирди. Фаолиятига қараб ойлик даромади кўтарилиши унга тушунтирилди. 13 яшар ўғли Хасанбой эса Миллий гвардиядаги от чоптириш спорт тўгарагига қатнамоқда. Қизи Зуҳрахон чет тилларини ўрганиш билан банд. Шаҳар ҳокимлиги томонидан оилага ижтимоий-моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Фото: От чоптириш тўгараги

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Бугун давлатнинг эътиборидан қувонган она Президент Шавкат Мирзиёевга ва масъулларга самимий раҳмат айтмоқда.

«Бунчалик юксак эътибор кўрсатилиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Давлатнинг бу даражада ёрдам кўрсатишидан жудаям хурсандман, шунча шароитни қилиб берган, оилаларга алоҳида эътибор қаратиб келажакни ўйлаётган Президентимизга, қарорлар ижросини таъминлаётган полковник Ш.Aкбаровга ва масъулларга раҳмат дейман. Хайрли ишларингизни ажри яратгандан қайтсин» -дейди.
Тез кунларда мактабларда ўқиш бошланади. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир. Буни яхши тушунган полковник тўгаракдан қайтаётган оила билан учрашиб уларнинг бу муаммосини ҳам ҳал этди. Миллий гвардия юристи Р.Йўлдошевга мактабга тиклаш бўйича топшириқ бериб натижасидан хабардор этишини айтди.
Шу заҳотиёқ Р. Йўлдошев Фарғона шаҳридаги 16-мактаб директори билан учрашиб бу муаммони узил-кесил ҳал қилди.

Фарғона шаҳридаги 16-сонли мактаб

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Фото: 16-мактаб директори Шокиржон Турдиев

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Болалар мактабни 8-синфдан давом эттириб ўқийдиган бўлишди. Мактаб директори Шокиржон Турдиев ташаббус кўрсатиб болаларга ўқув қуроллари совға қилди. Шу билан бирга Хасанбойга эртагаёқ костюм-шим, Зухрахонга мактаб «формаси» олиб беришни ваъда берди.

Тили бийрон, ақли уйғоқ Ҳасанбой бугун оила даврасига қайтганидан жудаям хурсанд.

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

«Онам олдимда, опам олдимда, хоҳлаганча кўчада ўйнайман, бир жойда зерикиб ўтириш энди йўқ, ҳар ҳафта маза қилиб от миняпман. Истаган пайтда музқаймоқ ейман. Паркларда аттракционларда учаман. Онамлар эса егим келган овқатни пишириб беряпти. Ҳаммаси учун Президентимга ва полковникка раҳмат айтаман. Мен катта бўлсам Миллий гвардиячиларга ўхшаган яхши инсон бўламан», - дейди.

Ушбу оила бугун ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йўқ. Миллий Гвардия Вилоят бошқармаси ҳодимлари улар билан суҳбат ўтказиб яқиндан кўмаклашмоқда. Истаган пайт бошқарма кутубхонасига келиб китоб ўқишлари мумкинлиги эса эътирофга лойиқдир.

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Подшоҳнинг булбули ҳақидаги эртак барчамизнинг ёдимизда. Саройда яшаса ҳам саҳродаги ватанини соғиниб бир учиб келишга руҳсат сўрайди. Даврлар ошиб эскирган инига кириб, ота-онаси вафот этганини кўради. Қумга думалаб ёшлигини, оиласини қумсаб йиғлайди. Булбулга қўшиб хизматкорини юборган подшо бу ҳолни эшитиб, шундай саройда яшаган булбул барибир оиласини қумсагани, ва уларни ўрнини сарой ҳам босолмаслигини ўйлаб, агар эртароқ бунга руҳсат берганида бахтли яшаши мумкинлигини ўйлайди.

Фото: Полковник Ш. Aкбаров оила ҳолидан хабар олмоқда.

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Миллий гвардия меҳрга ташна болаларни уйига қайтариб, бир оила ҳаётини яхшилади (ФОТО)

Қанча имкон яратилмасин, оилани, ота-она ўрнини ҳеч ким босолмайди. Оиладаги муҳит ва қариндошларнинг меҳри барибир бошқа.

Бугун меҳрибон давлатимиз томонидан оилага алоҳида этибор қаратилмоқда. Ҳар бирининг муаммоси давлат муаммосига тенглаштирилиб ўрнида унга барҳам берилганини гувоҳи бўляпмиз. Оила тинч ва мустаҳкам бўлса, жамият ҳам тинч ва фаровон болади. Фарзандларимиз шундай тинч ва тўқ замонда яшар экан, оиланинг нечоғлик муқаддаслигини англаб етиши керак.

Шермуҳаммад Деҳқонов, ҳуқуқшунос, блогер


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!