Микель Артета «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкин

Микель Артета «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкин

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета келажакда «Барселона»ни бошқариши мумкин.

«Барселона» президентлигига даъвогар Хоан Лапорта 38 ёшли испаниялик мутахассисни келажакда жамоани бошқариши мумкин бўлганлар қаторида кўрмоқда.

Агар Лапорта сайловларда ютиб чиқадиган бўлса, «Барселона»нинг ҳозирги мураббийи Рональд Куман мавсум якунида истеъфога чиқарилади. Келаси мавсумдан эса унинг ўринини Артета эгаллаши мумкин.

Микель 1997—2001 йиллар давомида «Барселона» тизимда бўлган, бироқ асосий жамоада ҳаракат қилмаган.

Артета футболчилик фаолиятини якунлагач, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчисига айланди ва 2016—2019 йиллар давомида унга ассистентлик қилди. 2019 йилда эса мутахассис «Арсенал» устозига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!