Мейвезер Ҳабибга мурожаат билан чиқди

Мейвезер Ҳабибга мурожаат билан чиқди

Америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг таъкидлашича, Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов кўпроқ пул ишлаб олиш учун у билан жанг қилиши керак. Бу ҳақда CNN канали хабар берди.

“Агар Ҳабиб бокс қоидалир бўйича жанг қилишни истаса, биз буни ташкил қила оламиз. Агарда у UFC’да қолиб ўша-ўша пулни ишлаб топишни истаса, у буни ҳам қила олади. Конор билан жанг учун Ҳабиб уч-тўрт миллион доллар олди. Мен билан курашганда у кўпроқ олади”, деган Мейвезер.

Америкалик Макгрегор у билан жанг қилгунча энг кўп ҳақ тўланувчи спортчилар қаторида бўлмаганини эслатиб ўтди. Бироқ уларнинг 2017 йил августдаги жангидан кейин Конор рейтингда юқорилаб кетган.

Manba: qalampir. com

 

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!