Мени ота-онам яратдими?

Мени ота-онам яратдими?

 Савол: Баъзилар: “Мени Худо эмас, ота-онам яратди”, – дейди.

Жавоб: 

1. Агар ота-оналар фарзанд яратишга қодир бўлганларида эди, дунёда хунук, ногирон ва ёмон одам бўлмасди. Барча инсонлар чиройли ва нуқсонсиз туғиларди. Ота-она ўз фарзандининг соғлом туғилишини қанчалик хоҳламасин, унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

2. Ота-она фарзанд пайдо бўлишида бир сабаб, холос. Улар фақат жинсий алоқа қилиш билан икки сув (эркак ва аёл тухум ҳужайрасининг) бирлашишига сабаб бўлишади. Бундан кейин юз берадиган жараёнлардан уларнинг хабари ҳам йўқ. У ҳужайра катталашиб, бўлинади, кўпайиб боради. Гўшт парчасига айланади. Вақт ўтиши билан унинг аъзолари шаклланиб, инсон суратига киради. Охирида унга тириклик манбаи бўлган руҳ жойлаштирилади. Бу ишларнинг қайси бири ота-онанинг қўлидан келади?

3. Бу дунё имтиҳон дунёси бўлгани учун Аллоҳ таоло ўзини сабаблар билан яширди. Инсон сабаблар билан алданиб қолмаслиги керак. Шу сабаблар ортида уларни бошқариб турган бир қудрат ва илм соҳибини топа олиши керак.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!