Медведев икки йилдан кейин Украина мавжуд бўлишига шубҳа билдирди

A A A
Медведев икки йилдан кейин Украина мавжуд бўлишига шубҳа билдирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари бир неча йилдан кейин дунё харитасида Украина каби давлат йўқ бўлиб кетишини истисно қилмади.

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев икки йилдан кейин дунё харитасида Украина бўлишига шубҳа билдирди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм каналида пост ёзиб қолдирди.

Медведев ўз пости билан Украинанинг ленд-лиз асосида суюлтирилган табиий газни икки йилдан пулини тўлаш билан сотиб олиш режаларига муносабат билдирган.

“Фақат савол. Ким айтдики, икки йилдан кейин Украина умуман дунё харитасида бўлади?”, - дея ёзган Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, “америкаликларга аллақачон фарқи йўқ”.

“Улар “анти-Россия” лойиҳасига шунчалик сармоя киритишдики, қолган нарсалар улар учун ҳеч нарса эмас”, - дея хулоса қилган сиёсатчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (8 )

    Jahongir
    😂😂😂😂
    @
    😂😂😂😂
    Нодирбек
    Erkakcha gap
    Jumayev Ulugbek
    Мужик
    Jumayev Ulugbek
    Ҳар хил сафсатабозликлар қилаётган тутруқсиз давлатларга адекват жавоб бўпти
    Х
    Ростдан хам Украинанинг бутунлай парчаланиб кетиш хавфи ошиб бормокда.Америка ва Европага энди Украина давлат сифатида керак эмас.Чунки улар битта энг бакувват давлат тулай оладиган карздан ун баробар куп харажат килиб ташлашди.Энди бу урушда Украина галабаси тарихга энг буюк ва халкни пароканда килган вокеа сифатида кириши мумкин.Шу учун Украинага энг кулай ва халкни хор килмайдиган йул рус армияси бн сузсиз ва шартларсиз таслим булиш битимига келишиш.
    Мадаминов Ё
    Каерга караб фол очяпти?Манимча РФ яъни русские фашисты йук булиб кетар...
    МУХАММАДРИЗО
    Хали хам ширин орзулар мамлакатида орзу килиб юрибсизми балки кузни каттарок очиш вакти келгандир Украинада урушда кайси томони кули баланд келётганини украин ОАВ лари хам тан олиб турибдику