Машҳур турк киноижодкорлари Тошкентга келди

Машҳур турк киноижодкорлари Тошкентга келди

Бугун Мелиса Памук, Филиз Ахмет, Сефа Зенгин каби актёрлардан иборат турк делегацияси Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Таниқли актёр Сефа Зенгин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

— Ўзбекистон тупроғига қадам қўйганимиздан ниҳоятда хурсандмиз. Юртингиздаги катта ўзгаришлар ҳамда янгиликлардан хабаримиз бор. Янги Ўзбекистон дунёга юз тутмоқда. Тошкент халқаро кинофестивалининг ўтказилиши ҳам бу мамлакатни дунёдаги обрўсидан дарак беради. Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар турк халқини ҳам қувонтирмоқда. Халқаро кинофестиваль қардош ўзбек халқининг маданияти, санъати ва бошқа соҳалардаги муваффақиятларидан дунё аҳлини хабардор қилишда яхши бир имконият, деб биламан.

Кун давомида кинофестивалга иштироки кутилаётган Беларусь, Ҳиндистон, АҚШ ва Марказий Осиё давлатларидан киноижодкорлар учиб келишди. Делегацияларнинг келиши давом этмоқда.

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалига 30 га яқин мамлакатлардан таниқли киноюлдузлар ташриф буюради. Дастур давомида 14 га яқин давлатларнинг кино кунлари ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!