Мария Захарова украинларни ҳиндуларга ўхшатди...

Мария Захарова украинларни ҳиндуларга ўхшатди...

Украина Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги 18-60 ёшли эркакларга консуллик хизматлари кўрсатишни тақиқлади. 24 апрелдан бошлаб улар фақат Украинага қайтиш учун ҳужжат олиши мумкин...

“Дунё украин халқининг қирғинига гувоҳ бўлмоқда. Ғарб томонидан тайинланган Зеленский ва аслида украин миллатига алоқадар бўлмаган бандитлар тўдаси, Украинани тунаб, унинг бойликларини Ғарбга олиб чиқиб кетишди. Унинг тарихини ўчириб, ёдгорликларини вайрон қилишди ва туб аҳолини йўқ қилишга киришишди.

Буларнинг ҳаммаси худди Шимолий Америка туб аҳолиси — ҳиндулар қирғинига ўхшайди. “Маданийлашган” европаликлар уларни ўн минглаб ўлдирган эди. Масалан, Манхеттен ороли бир шода мунчоқ эвазига сотиб олинган, аммо украиналикларга ҳатто мунчоқ ҳам тегмади. Уларнинг бўйнига фақат Америка сиртмоғи солинди.

Энди бўлса Зеленский, Вашингтон пули эвазига, охирги украинларни ҳам ўлимга етакламоқда”, - деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!